Толибларга қарши навбатдаги амалиётлар бошланди

НАТОнинг Афғонистондаги қўшинлари қўмондонлиги мамлакатнинг Ҳилманд вилоятида “Толибон” жангариларига қарши кенг кўламли ҳарбий амалиётлар бошлаб юборилганини эълон қилди.

Хабарларга кўра, бу амалиётларда юздан ортиқ британиялик ва америкалик ҳарбий иштирок этмоқда.

Ҳилманд вилоятининг айрим туманларида “Толибон” жангариларининг ўрнашиб олгани ва бу ҳудудларда кўкнори экинзорларининг бошқа минтақаларга қараганда кўп экани айтилмоқда.