ЕИ Сербия билан ҳамкорликка оид шартномани имзолади

Бу шартнома Люксембургда ЕИ ташқи ишлар вазирлари ва Сербия бош вазири ўринбосари Бозидар Дейлич ўртасида ўтказилган музокаралардан сўнг имзоланди.

Шартномага кўра, ЕИ Сербияга иқтисодий кўмак кўрсатиб, бу давлат билан виза борди-келдисини енгиллаштиради. Бунинг эвазига эса Сербия ҳукумати Болқондаги ҳарбий жиноятларда айбланган шахсларни Гаага трибуналига топшириши даркор.