Эрон президентининг Ҳиндистонга сафари ниҳоясига етди

Бу ерда Маҳмуд Аҳмадийнажот Ҳиндистон раҳбарияти билан учрашиб, ўзаро ҳамкорлик истиқболлари, жумладан, Эрон газини Покистон орқали Ҳиндистонга элтувчи янги газ қувури ётқизиш лойиҳасини муҳокама қилди.

Ҳиндистон расмийлари билан ўтказилган музокаралардан сўнг Маҳмуд Аҳмадийнажот қиймати етти ярим миллиард долларлик бу лойиҳага оид шартнома яқин келажакда имзоланишини маълум қилди.

АҚШ ҳукумати бу лойиҳага ўз эътирозини билдирган бўлса-да, Ҳиндистон келтирилажак ёнилғи мамлакатнинг тез ўсиб бораётган иқтисодиётига зарур эканини таъкидламоқда.