Сайёҳлар автобуси ҳалокатга учради

Мисрда хорижлик сайёҳлар кетаётган автобуснинг ҳалокатга учраши оқибатида тўққиз киши нобуд бўлди, 27 йўловчи тан жароҳати олди.

Дастлабки маълумотларга кўра, автобусда 40 киши, жумладан, Россия, Украина, Канада, Италия ва Буюк Британия фуқаролари бўлган.

Хабарларга кўра, Мисрда транспорт воситалари иштирокида рўй бераётган автоҳалокатлардан йилига олти минг киши жабр кўрмоқда.