Ал-Ҳаж Гаунтанамодан ватанига қайтди

АҚШнинг Гуантанамодаги қамоқхонасидан “Ал-Жазира” телеканали ходими Самий ал-Ҳаж озод этилди.

Самий ал-Ҳаж АҚШ ҳарбий самолётида ўз ватани Суданга келтирилди. У билан бирга яна икки суданлик Гуантанамодан озод этилгани маълум бўлди.

Самий ал-Ҳаж 2001 йилнинг декабрь ойида Покистон-Афғонистон чегарасида терроризмда айбланиб, ҳибсга олинган эди.