Байрам арафасида маҳбуслар озод қилинади

9 май байрами муносабати билан Туркманистонда 900дан ортиқ маҳбус амнистия қилинади. Туркманистон Миллий хавфсизлик вазирлиги амнистия қилинадиганлар орасида чет эл фуқаролари ҳам борлигини билдирди.

Туркманистонда охирги марта амнистия мамлакат байроғи куни муносабати билан жорий йил февраль ойида эълон қилиниб, 1,2 минг маҳбус қамоқдан озод қилинган.