АҚШ дипломатлари Минскни тарк этди

АҚШнинг Минскдаги элчихонасининг ўн бир дипломати Беларус ҳукумати талабига мувофиқ мамлакатни тарк этди.

Бу ҳақда ўз исмини айтмасликни сўраган элчихона расмийсига асосланиб "Ассошиэйтед пресс" ахборот агентлиги хабар қилди. Шу ҳафта Беларус ҳукумати Америка элчихонасидаги 11 дипломатнинг 10 нафарини персона нон грата, деб эълон қилиб, 72 соат ичида мамлакатни тарк этишни буюрган эди. АҚШ расмийлари Беларус ҳукумати қарорига жавобан Вашингтон ҳам Беларус дипломатларини АҚШдан чиқариб юбориши мумкинлигини айтди.