Яқин Шарққа қилган сафари чоғида К.Райс Исроил ва Фаластин расмийлари билан музокаралар ўтказиб, икки давлат ўртасидаги тинчлик битими жорий йилнинг охиригача имзоланишига ишонч билдирди.
Ўтган йилнинг ноябрь ойида Исроил ва Фаластин раҳбарияти ўзаро тинчлик битими жараёнини қайта тиклашга келишиб олган эди, бироқ шу пайтгача бу йўналишда ижобий ўзгаришлар кузатилмади.