Покистоннинг жангарилар асирлигидан озод этилган Афғонистондаги элчиси Тариқ Азизуддин бир ой олдин Дубайдаги “Ал-Арабия” телевидениеси намойиш қилган видеолавҳада ўзи ва ҳамкасбларига “ғамхўрлик кўрсатилаётгани”ни айтган эди.
Шунингдек, у қон босими ошгани ва юрагида оғриқ сезаётганидан шикоят қилганди.
Покистон расмийлари элчи қандай қилиб озод этилгани ҳақида маълумот тарқатгани йўқ. Шунингдек, Тариқ Азизуддиннинг укаси Тоҳир ҳам журналистларга берган интервьюсида акасининг қандай қутқарилгани ҳақида маълумотларга эга эмаслигини билдирди.
“Биз ахборот воситаларида тарқатилганидан кўп маълумотга эга эмасмиз. У озод қилинган ва ҳозир ҳукуматнинг ҳимоясида. У ўз оиласи бағрига қайтади. Биз Покистон ҳукуматидан беҳад миннатдормиз, уни озод қилиш учун ҳукумат бор имкониятни ишга солди”, – деди элчининг укаси.
“Франс-пресс” ахборот агентлиги Покистон хавфсизлик хизматидаги номи ошкор этилмаган манбага асосланиб билдиришича, 16 май уни элчи Хибер тумани ташқарисидаги қабилалар яшайдиган минтақада маҳаллий толиблар гуруҳи қўлида тутқунликда сақланаётгани аниқланган.
Покистондаги бошқа ахборот агентликлари хабарига кўра, элчи Афғонистонда озод қилинган.
Азизуддин 11 февраль куни Покистоннинг Пешавор шаҳридан Афғонистон пойтахти Кобулга кетаётган пайтда йўлда ўғирлаб кетилган эди. Апрель ойида намойиш қилинган видеолавҳада элчи Покистон ҳукуматига мурожаат қилиб, ўзини ўғирлаб кетганлар қўйган талабларни бажаришни илтимос қилган эди.
Бироқ Покистондаги толиблар матбуот вакили элчининг ўғирланишига ўз ҳаракати аъзолари алоқадор эмаслигини маълум қилган.
Тариқ Азизуддин Покистоннинг Афғонистон билан чегарадош Жанубий Вазиристон вилоятида толибларнинг юқори лавозимли қўмондони Мулла Мансур Додуллоҳ хавфсизлик кучлари томонидан ҳибсган олинган куни элчи ўғирлаб кетилган эди.
Айни пайтда Покистоннинг янги ҳукумати ва жангарилар ўртасида давом этаётган тинчлик музокаралари жараёнида томонлар асирлар алмашишга, яъни 18 нафар хавфсизлик ходимига толибларнинг 55 жангарисини алмашишга келишиб олди.