Грузин мухолифати намойиш ўтказди

Тбилисида Грузия мухолифатининг мамлакатда ўтказилган парламент сайлови натижаларига қарши кўп минг кишилик норозилик намойиши бўлиб ўтди.

Ўтган ҳафтада ўтказилган парламент сайловида Грузия президенти Михаил Саакашвили етакчилигидаги Бирлашган миллий ҳаракат вакиллари янги парламентдаги 150 ўриннинг аксарини қўлга киритган эди. Мухолифат етакчилари эса сайлов жараёнида қўпол қонунбузарликлар кузатилгани ва айрим овозлар қалбакилаштирилганини иддао қилмоқда.