Хабарларга кўра, Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов нос ишлаб чиқариш, сотиш, чекиш ва уни мамлакатга олиб киришни тақиқловчи фармонга имзо қўйган. Шунингдек, мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигига аҳоли ўртасида бу маҳсулотнинг зарари ҳақида тушунтириш ишлари олиб бориш топширилган.
Адлия вазирлиги ҳамда Туркманистоннинг наркотик моддаларига қарши кураш агентлигига бир ой муддат ичида мамлакат Вазирлар Маҳкамасига бу фармондан келиб чиқувчи ўзгартишларни амалдаги қонунчиликка киритиш борасидаги таклифларни ишлаб чиқиш тавсия қилинган.