Ҳилл КХДР ядровий дастури масаласида Москвага келди

АҚШ давлат котиби ўринбосари Кристофер Ҳилл Москвада Шимолий Корея ядровий дастури масаласида Россия расмийлари билан фикр алмашди.

Кристофер Ҳилл бу масалага бағишлаб ўтказилаётган олти томонлама музокараларда АҚШ делегациясига раҳбарлик қилади.

Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Алексей Борадавкин Шимолий Корея ядровий дастурига бағишланган олти томонлама музокараларнинг кейинги босқичи ҳақида гапириш ҳали эрта эканини маълум қилди. Айни пайтда Кристофер Ҳилл бу музокаралар доирасида АҚШ-Россия ҳамкорлигидан мамнун эканини билдирди.