Ҳукумат кучлари толиблар билан тўқнашди

Афғонистон шимоли-ғарбида ҳукумат кучлари ва “Толибон” жангарилари ўртасида тўқнашувлар рўй берди.

Бадхиз вилояти расмийларининг айтишича, Туркманистон чегарасига яқин Бала Мурғаб вилоятидаги бу тўқнашувларда “Толибон” ҳаракатининг камида 46 жангариси ўлдирилган. Шунингдек, бу тўқнашувларда НАТО ҳаво кучлари ҳам иштирок этган. НАТО қўшинлари қўмондонлиги ҳам бу вилоятда ҳаво зарбаси амалга оширилганини тасдиқлаб, бу амалиётларда ўнлаб жангари йўқ қилинганини маълум қилди.