Қулликдан озод бўлди

Қозоғистонда Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари бўлган 15 киши қулликдан озод қилинди.

Қустанай шаҳри ички ишлар департаменти матбуот котиби Елена Кашерина таъкидича, Ўзбекистон ва Тожикистоннинг 15 фуқароси шу йил апрель ойида алдов йўли билан Қустанайга олиб келинган. Отровлик тадбиркор уларни гўшт комбинатига ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилган. Бироқ бир қанча вақт ишлатганига қарамай, уларга ойлик бермаган ва ҳар биридан озод этиш учун 300 доллардан талаб қилган.