Мушарраф сургунда яшашни истамайди

Покистон президенти Парвез Мушарраф яқин фурсатда лавозимидан истеъфога чиқиши ва сургунда яшаши ҳақида маҳаллий матбуот тарқатган хабарларни рад қилди.

Ҳозир Покистоннинг янги ҳукумати президент ваколатларини анча чеклаш ҳақида конституцияга ўзгартириш киритиш ҳақидаги таклифни муҳокама қилмоқда. П.Мушарраф президентнинг ваколатлари рамзий даражада бўлиб қолишини хоҳламаслигини айтди.