Россия Эронга ҳарбий куч қўлланилишига қарши

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров халқаро ҳамжамиятни Эронга қарши ҳарбий куч қўллаш оқибатларидан огоҳлантирди.

Унинг айтишича, Эрон ядровий дастурининг қурол ишлаб чиқаришга қаратилганини тасдиқловчи исбот-далил ҳалигача мавжуд эмас.

Москва дипломатлари раҳбарининг бу баëноти Исроил ҳукумати аъзосининг агар Эрон уранни тўйинтириш жараëнини тўхтатмаса, унга қарши ҳарбий куч қўлланиши ҳақидаги гапига жавобан пайдо бўлди.

Америка матбуоти эса Исроил ҳарбий самолётлари Эронга қарши ҳужум уюштиришга тайëргарлик кўриш мақсадида махсус машқлар ўтказаëтгани ҳақида хабар тарқатди. Исроил Мудофаа вазирлиги бундай хабарларни на тасдиқлади ва на инкор этди.