http://tbn0.google.com/images?q=tbn:rIQ7PqBpxT_z7M:http://www.deleri.ec.europa.eu/eu_Img.jpg align=
“Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича стратегиясининг ижроси йил давомида қониқарли амалга оширилди. Йил давомида Марказий Осиё давлатлари билан сиёсий мулоқот ва устивор йўналишлар бўйича ҳамкорлик даражаси жадаллашди.
23 июнь куни Европа кенгаши ва Европа комиссияси томонидан эълон қилинган қўшма ҳисоботда айнан шундай хулоса қилинади.
Ушбу ҳисоботда ЕИ томонидан ўтган йилнинг июнь ойида қабул қилинган Марказий Осиё стратегияси натижалари сарҳисоб қилинган. Ушбу натижалар эса ЕИ ва МО давлатлари ўртасидаги муносабатларнинг асосий кўрсаткичи ҳисобланади.
Марказий Осиё давлатлари билан муносабатларни ривожлантириш йўлида ЕИ бу минтақага бериладиган ёрдам миқдорини икки баробар ошириб, 2013 йилгача бу мақсад учун 750 миллион евро ажратади.
“Бундан ташқари, минтақа давлатларида инсон ҳуқуқлари, демократия ҳамда фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича мулоқотлар давом эттирилиши режалаштирилмоқда. Ўз навбатида, минтақа давлатларидаги таълим, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этиш, экология ва наркотик моддаларга қарши кураш масаласи ҳам ЕИ диққат марказида қолади”,- дейилади ҳисоботда.
Расмийлар даражасидаги учрашувлардан ташқари фуқаролик жамияти ва ОАВ вакиллари ўртасидаги мунтазам учрашувлар рағбатлантирилади.
Ҳисоботда қайд этилишича, айни пайтда Европа давлатларининг минтақадаги элчихона тармоқлари кенгайиб бормоқда.
Бироқ бугунги кунда ЕИнинг Марказий Осиё бўйича сиёсатида ҳамма нарса ойдек равшан эмас. Бу сиёсатнинг истиқболи шубҳа остига олинаётган бўлса, ЕИнинг авторитар давлатлар билан бошлаган мулоқот усули кескин танқид қилинади. Бу ва бошқа масалаларга ЕИ ва Марказий Осиё муносабатларини мониторинг қилиш дастури таҳлилчиси Жос Бунстрага ойдинлик киритди.
“Бир йил аввал Германия ташаббуси билан Марказий Осиё стратегияси қабул қилингани яхши бўлган. Боиси, унгача деярли ҳеч нарса йўқ эди. Анча умумий характерга эга бўлган бу стратегия асосида минтақанинг беш давлати билан алоҳида икки томонлама ҳаракат дастурлари қабул қилинди. Йил давомида қилинган бу ютуқни ижобий баҳолаган бўлардим. Бироқ танқидий жиҳати шуки, бу ҳужжатларнинг барчаси ёпиқ бўлиб қолаётир. Бу ҳужжатлар авторитар давлатлар билан имзоланган бўлса, европаликлар у ерда нима ёзилганини билиши шарт”,- деди Жос Бунстрага.
Бироқ ЕИ ва МО давлатлари билан имзоланган ҳужжатларнинг ошкор қилинишидан долзарброқ муаммолар ҳам талайгина. ЕИнинг, айниқса, Ўзбекистон режими билан мулоқотлари доимий равишда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш гуруҳлари томонидан кескин танқид остига олинганди. Зеро, мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари аҳволи, Андижон қирғини ва ЕИ санкциялари халқаро жамоатчилик эътиборидан тушмаётир.
“Бу борада конкрет қадамлардан кўра, кўпроқ муғомбирона сиёсат кузатилди,– дея сўзида давом этади таҳлилчи. - Танганинг бошқа томони шундан иборатки, алоқа каналларини сақлаб қолиш жуда муҳим эди. Чунки агар санкциялар туфайли гаплашмай қўйилганда уларга ҳеч қандай таъсир қилиб бўлмасди. Лекин барча мулоқотлар жуда танқидий бўлиши керак эди”.
Жос Бунстрага ЕИнинг Марказий Осиё бўйича сиёсати истиқболлари ўзи учун мавҳум қолаётганини айтди. Бироқ у ЕИ Марказий Осиё сиёсатининг жадаллашиши тузилманинг у ердаги энергия захираларига қанчалик йўл топилишига боғлиқ бўлиб қолишини таъкидлади.
“ЕИ бошқа давлатларга нисбатан ҳар доим ўз қадриятларига таяниб сиёсат юритади. Лекин бу минтақа бир томондан жуда зарур энергия захираларига жуда бой бўлса, бошқа томондан бу ердаги ҳукуматлар қилаётган ишлар Европа қадриятларига мутлақо тескаридир. Бу бўлиниш жуда катта бўлгани сабабли МО давлатлари ЕИ учун жуда қийин минтақа бўлиб қолади”,- деди Жос Бунстрага.