Қозоғистонда байрам биттага кўпайди

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев мамлакатдаги байрамлар сонини яна биттага кўпайтирди.

Хабарларга кўра, президент имзолаган фармойишига биноан 6 июль Қозоғистон пойтахти Остона куни, деб эълон қилинган.

1997 йилда Нурсултон Назарбоев ташаббуси билан Қозоғистон пойтахти Олмаота шаҳридан Остонага кўчирилган эди.

6 июль Нурсултон Назарбоевнинг туғилган куни ҳамдир.