Президентликка собиқ даъвогар озод бўлди

Колумбияда 2002 йилда партизанлар томонидан ўғирлаб кетилган таниқли сиёсатчи, мамлакат президентлигига собиқ даъвогар Ингрид Бетанкур ва яна 14 тутқин гаровдан озод этилди.

Уларни Колумбиядаги сўлчи партизанлар олти йил давомида гаровда сақлаб келаётган эди.

Хабарларга кўра, И.Бетанкур ва орасида учта америкалик бўлган тутқинлар Колумбия қўшинлари ўтказган махсус амалиёт чоғида озод қилинган. Маълум бўлишича, ҳарбийлар инсонпарварлик ташкилоти ходимлари сифатида партизанлар лагерига бориб, тутқинларни озод этишга муваффақ бўлган.

Франция президенти Николя Саркозининг Ингрид Бетанкурнинг озод этилишига салмоқли ҳисса қўшгани айтилмоқда.

Франция президенти ёрдамчиси сўзларига кўра, И.Бетанкур келаси жума куни Францияга сафар қилади.