http://tbn0.google.com/images?q=tbn:5-loUCRKg0EpsM:http://su288.ru/files/1024/parnas_1024.jpg
Марказий Осиё минтақасига салмоқли иқтисодий ва сиёсий манфаатларни берувчи умумий қиймати 30 миллиард АҚШ долларидан ошадиган Хитой қувурининг қурилишини бошлаш маросими Бухоро вилоятидаги Саят қишлоғида ўтказилди.
2011 йилда тўлиқ ишга туширилиши режалаштирилаётган ушбу қувур Туркманистондан йилига 30 миллиард куб метр газни Хитойга етказиб беради.
Маросимда Ўзбекистон бош вазири ўринбосари, “Ўзбекнефтгаз”миллий холдинг компанияси бошқарувчилари кенгаши раиси Эргаш Шоисматов ва Хитой энергия захиралари бюроси раиси Чжан Гобао иштирок этди.
Хитой қувурининг 500 километрлик Ўзбекистон бўғинидаги қурилиш ишлари учун 2 миллиард доллардан ошиқ маблағ сарфланади. Барча сарф-харажатларни Хитой томони ўз зиммасига олган. Қурилиш ишларини эса жуда қисқа вақт ичида тугатиш режалаштирилмоқда.
Хитойга дунё бозори нархида газни сотишдан, аввало, Туркманистон жуда катта фойда кўради. Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳозирча газ транзитидан тушган даромадлар билан чекланади.
Лекин “Ўзбекнефтгаз” миллий холдинг компанияси матбуот вакили Собиржон Салимов келажакда Ўзбекистон ушбу қувур орқали ўз газини сотиши ҳам мумкинлигини инкор этмади.
Унинг айтишича, Хитой қувурининг асосий аҳамияти унинг ҳозирча фақат Россияга қараб қолган минтақа давлатлари учун янги экспорт йўналишини очиб бераётганидадир.
Ўзбекистон томони ҳозирча Хитойга фақатгина Туркманистон газини сотиш ҳақида гап бораётганини таъкидлайди.
Иқтисодчи ва журналист Дмитрий Поваров фикрича, бунинг асосий сабаби ҳозирча Ўзбекистоннинг Россияга экспортидан ортиб қолаётган газнинг йўқлигидир.
“Бу ерда Россияни хафа қилмаслик ҳақида гапирилмоқда. Ўзбекистон Россия билан алоқаларни узиб Хитойга газ сотишни бошлаяпти, қабилидаги фикрлар пайдо бўлмаслиги лозим. “Газпром” жуда кучли позицияларга эга ва бутун газимиз “Газпром”га сотиляпти”,- деди Дмитрий Поваров.
Хитой қувурининг қурилиши Шанхай ҳамкорлик ташкилоти даражасида маъқулланган лойиҳа бўлгани учун расман унинг Россияга муқобил экспорт йўналиши эканини ҳеч ким эътироф этмаган.
Айни пайтда Марказий Осиёнинг уч давлатидан ўтувчи қувур уларни бир-бирига ҳам иқтисодий, ҳам сиёсий жиҳатдан жипслаштириб туриши кераклигини айтади Лондондаги Африка ва Шарқшунослик институтининг Марказий Осиё бўйича таҳлилчиси Алишер Илҳомов.
“Қувур бу мамлакатларни яқинлаштириб туради ва бу давлатлар раҳбарлари зиддиятни келтириб чиқариши мумкин бўлган қадамлардан ўзларини тийиб туради. Чунки бундан уларни боғлаб турувчи ўта даромадли лойиҳага зарар етиши мумкин. Менимча, бу лойиҳа минтақа даражасидаги сиёсий барқарорлик даражасини оширади”,- дейди Алишер Илҳомов.