10 июль куни кечаси Бухоро вилоятининг Когон туманида жойлашган ҳарбий қисм омборида кучли портлашлар рўй берди.
Расмий маълумотларга кўра, бу портлашлар натижасида уч киши нобуд бўлган, 20дан зиёд фуқаро тан жароҳати олган. Когон шаҳри ва атрофдаги қишлоқлар аҳолиси зудлик билан хавфсиз жойга эвакуация қилинган. Портлашларга ҳарбий қисмда рўй берган ёнғин сабаб бўлган. Айни пайтда фожеа оқибатларини бартараф этиш учун Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари, вилоят фавқулодда вазиятлар ва ички ишлар бошқармалари ходимлари жалб қилинган. Шунингдек, портлаш сабабларини ўрганиш мақсадида тегишли идоралар ходимларидан иборат ҳукумат комиссияси ташкил этилган.