Ҳукумат комиссияси қурбонлар сонини эълон қилди

Афғонистон ҳукумати махсус комиссияси ўтган ҳафтада АҚШ ҳарбийларининг Нонгарҳор вилоятида амалга оширган ракета ҳужумидан тинч аҳоли вакилларидан 47 киши нобуд бўлганини эълон қилди.

АҚШ ҳарбийлари бу ҳужумда жангарилар нишонга олинганини билдириб, тинч аҳоли вакиллари нобуд бўлганига оид хабарларни кескин рад этиб келаётган эди.

Ҳукумат комиссияси вакилининг айтишича, нобуд бўлганлардан 39 нафари аёллар ва ёш болалар бўлган.