Шимолий Корея расмий матбуоти Пхеньян Жанубий Корея президентининг икки давлат ўртасидаги муносабатларни тиклаш таклифини рад этганини хабар қилди.
Шимолий Кореянинг марказий нашри бўлмиш “Родонг Синмун” газетаси Жанубий Корея президенти Ли Мён Бакнинг таклифи кўриб чиқилишга ҳам арзимайди, деб ёзди. Газета қўшни давлат президентини муносабатлар бузилишига масъулиятни ўз зиммасига олмаслик учун “ёлғон” тактикани қўллаганликда айблади.
Ли Мён Бак Шимолий Корея билан муносабатларни тиклаш бўйича музокараларни қайта бошлаш таклифини билдирган эди.