Товламачиликда айбланиб, беш кундан буён Нукусдаги тергов изоляторида сақланаётган мухолифатдаги «Эрк» партияси фаоли, «Мазлум» инсон ҳуқуқлари жамияти раҳбари Аъзам Турғуновнинг Тошкентдаги уйи тинтув қилинди.
А.Турғуновнинг ўғли Бекзоднинг айтишича, тинтувни тошкентлик икки милиция ходими ва уларнинг нукуслик икки ҳамкасби ўтказган. Улар уйдаги кийим-кечакдан ториб сумкаларгача ҳамма нарсани текшириб чиққан.
«Нукусдан тинтув қилишга келишди. Ҳамма жойни бир чеккадан болалар кийимларигача, сумкаларгача текшириб ҳеч нарса топа олишмади. 9 та расм олишди. Автобусларнинг расми. Иккита китоб олишди. Биттаси инглиз тилида ëзилган экан. Дафтарчада қанақангидир адреслар ëзилган экан. Нима қидираëтганини айтмади»,- дейди А.Турғуновнинг рафиқаси Мўътабар Турғунова.
Бекзод эса милиция ходимлари тинтувдан кейин олиб кетган иккита китоб ҳақида гапириб: «Биринчиси инглиз тилида ëзилган «Оппонент» деган китоб эди. Солиҳнинг биографияси, шекилли. Бу китоб Солиҳникими ëки йўқми, билмадим. Иккинчи китоб рус тилида Андижон хунрезлиги ҳақидаги китоб эди»,- деди.
Бекзод милиция ходимлари уйдан топилган битта видеокассетани ҳам олиб кетгани, аммо уни биринчи марта кўриб турганини билдирди.
Қорақалпоғистон ҳуқуқ-тартибот идораларидан Аъзам Турғуновнинг ҳибсга олиниши бўйича бирорта маълумот олишнинг имкони бўлмаётир.
Мавжуд маълумотларга кўра, Аъзам Турғунов қорақалпоғистонлик бир аёлнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун Нукусга борган. Аъзам Турғуновга ўша аёлнинг иши бўйича жавобгар томон ишни тўхтатиш учун 500 минг сўм пора беришга ҳаракат қилган ва ҳуқуқ ҳимоячиси худди шу вақтда ҳибсга олинган.
Аъзам Тургуновнинг сафдошлари ва ҳамкасблари, хусусан, адвокати Рустам Қорабоев ҳам унинг сохта жиноятда айбланаётганини таъкидламоқда.
«Қорақалпоғистонда судни ҳам, прокуратурани ҳам Худо уриб кетган. Бу ерда прокуратураси ҳам, милицияси ҳам, МХХси ҳам халқни талаб ëтибди. Бизлар бу ерда жанжал қилиб республика прокурорини, бундан ташқари, Ўтамуродовни (ҳуқуқ ҳимоячиси) ноқонуний санкция бериб қамаган Йўлдош Рўзимов деган прокурор, департамент ва терговчи устидан иш қўзғатамиз, деганимиздан кейин прокурор биздан қочиб юрди. Сен шундай қилдинг, биз ҳам шундай қиламиз, деб булар атайлабдан уюштирган, холос»,- деди Р.Қорабоев.