Қозоғистон қишлоқ хўжалиги вазири Ақилбек Қуришбоев жорий йилда Қозоғистон буғдойига талаб ўта юқори бўлмаслигини билдирди.
А.Қуришбоев вазирлик коллегиясида бу йил Россия ва Украина далаларида ғалла ҳосилдорлиги юқори бўлгани учун бу мамлакатларда дон экспорти имконияти ҳар йилгидан ҳам юқори эканини қайд этди.
“Россия ва Украина портлар орқали экспортга чиқариладиган ғалласини тарқатиб бўлмагунича биз бу портларга кира олмаймиз. Шунга мувофиқ равишда қозоқ буғдойига талаб қишга борибгина кучаяди”,- деди вазир.
Айни пайтда у жорий йилда Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистонда буғдой ҳосилдорлиги пастлигини, шунинг учун ҳам бу мамлакатларда Қозоғистон ғалласига талаб катта бўлишини таъкидлади.