“Жаслиқ” қамоқхонасида жазо муддатини ўтаётган шоир ва мухолифатчи Юсуф Жуманинг шартли жазога ҳукм қилинган ўғли Бобур Ўзбекистон Олий судига кассация тартибида шикоят билан мурожаат қилди.
Шунингдек, Бобур отаси, укаси ва ўзига нисбатан қамоқхонада қийноқлар қўлланилгани ҳақида Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идораларига шикоят аризаси йўллади.
Айни пайтда Бобурга нисбатан шартли жазо қамоққа олиш билан ўзгартирилган. Шунинг учун у яшириниб юришга мажбур бўлмоқда. Юсуф Жуманинг яна бир ўғли Машраб эса қамоқхонадан гўёки қочгани айтилиб, унга қидирув эълон қилинган.
Юсуф Жуманинг муҳожирликда яшаётган ўғли Алишер Бедил отаси ва укаси Бобурга қийноқлар улар ушланган кундан бошланганини билдирди.
“Укам ва дадамни ушлаган кунларидан бошлаб қийнаб бошлашган. Энг даҳшатли қийноқлар Бухоро вилоятидаги 3-ҳибсхонасида бўлган. Уларнинг лаблари ëрилиб, кўкраклари шишиб кетган. Ҳатто укам Бобурнинг қовурғаси ҳам синган. Қийноқлар натижасида: “Биз 1999 йил 16 февраль воқеаларига алоқадормиз. 2004 йилги Ромитан портлашларига алоқадормиз. Тошкент портлашларига алоқадормиз”, деб айтишни талаб қилишган. Лекин улар ҳеч нарсага қўл қўйиб беришмаган. Руҳий қийноқ ўтказиш мақсадида учаласини бир жойга олиб келиб аëвсиз калтаклашган.Энг даҳшатли қийноқ дадамга ва укамга 23 декабр, яъни президент сайлови куни бўлган. Турмада ҳам сайлов ўтказилган. Бу ерда дадам ва укамга Каримовга овоз берасан, деб айтишган, аммо улар: “Биз Каримовга овоз бермаймиз. Биз унинг конституцияни қўпол равишда бузганига қарши кўчага чиққанмиз. Унинг истеъфосини талаб қилганимиз учун шу ерда ëтиб калтаклар еяпмиз. Энди қандай қилиб бу зўравонга овоз берамиз”, деган. Шундан кейин уларни роса калтаклашган”,- деди Алишер Бедил.
Унинг билдиришича, айни пайтда Жаслиқ қамоқхонасида ҳам отаси Юсуф Жумага нисбатан жисмоний ва руҳий қийноқлар давом этаётир.
“Дадам ҳозир Жаслиқда қийноқлар остида сақланаëтган эканлар. Оëқлари тагига дубинка билан 80 тадан 100 мартагача уришар экан. Кейин уларнинг кувалдо, деган нарсаси бор экан. Сопи ëғочдан. 2-3 кг чиқади, деб айтишади. Бу нарса одамнинг танасида из қолдирмас, аммо унинг ичакларини тўкиб юборар экан. Шу нарса билан ўпкасининг устига уришар экан. Бошига уришар экан. Руҳий қийноқ ўтказиш мақсадида: “Ўғилларингни ўлдириб юборамиз. Оилангни қириб юборамиз”, дейишар экан. Қийноқлар натижасида дадамнинг бир қўли чиққан ва тирноқлари қўпорилган. Оëғидаги тирноғи тагига игна тиқишган ҳатто”,- дейди Адишер Бедил..
Жаслиқ қамоқхонаси, қолаверса, Ўзбекистондаги барча қамоқхоналари матбуот учун ёпиқ ҳудуд экани кўпчиликка маълум. Шу боис ҳам Юсуф Жуманинг Жаслиқдаги аҳволи номаълумлигича қолаётир.
Юсуф Жума мустақиллик йилларида тўрт марта судланган. 2001 йилда ҳам у давлат тузумини ағдаришга даъват қилишда гумонланиб ҳибсга олинганди.
50 ёшли Юсуф Жума қамалишидан аввал “Озодлик”ка берган интервьюларидан бирида тўрт ўғли билан биргаликда Каримов режимига қарши ошкора курашаётгани ва бунинг учун доимий босимга учраётганини айтганди.
“Турли хил шантажлар бўляпти. Бизнинг бирор кунимиз милициясиз, терговсиз ëки таъқибсиз ўтмайди. Куни билан орқамиздан милиция юради. Кечаси билан ҳовлимиз атрофида МХХ ходимлари юради. Бизнинг ҳаëтимиз доимо шундай. Каримовга қарши очиқдан-очиқ курашаëтган бизнинг оиладек оила Ўзбекистонда бошқа йўқ. Бошқалар ҳукумат айбдор, система айбдор, дейди. Биз эса Каримов айбдор деймиз. Биз буни доим айтиб келапмиз”,- деган эди шоир.
Шоирнинг рафиқаси Гулнора Олтиева оиласининг диктатор режимга қарши курашганидан фахрланишини айтиб: “Бир ҳезалакка хотин бўлгунча мард йигитга ўтин бўл, дегандек ëниб юрибмиз. Душманинг бўлса, мард бўлсин. Майдонга чиқиб мардларча олишса, шунинг қўлида ҳалок бўлишга ҳам мен розиман. Лекин бу зўравонликка ҳеч чидаб тура олаëтганим йўқ. Хўжайиним нимага шунча вақт эзилиб яна Қорақалпоғистонга жўнатилди. Қайси жинояти учун? Ўзбекистонда эркак қолмади. Эркакларнинг ҳаммаси зиндонларда қирилиб ўлиб бўлди. Халқимиз бунчалик қўрқоқ, бунчалик кўр бўлмаса. Жиннини жинни десанг арпа бўйи ўсармиш, дегандек бу давлат кундан-кунга арпа бўйи ўсяпти. Ҳа дейишга ҳожиси, бе дейишга бўжиси йўқ. ЕИ ҳам, бошқаси ҳам ўз манфаати учун ҳаракат қиляпти. Инсон ҳуқуқи деб қоғозларни тўлдиришади, холос”,