Фарғоналик таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси, “Ўтюраклар” клуби раҳбари Мўътабар Тожибоева Тошкентга бориб даволаниш учун рухсат олишга муваффақ бўлди. Шу пайтгача маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари унга Марғилон шаҳридан чиқишга рухсат бермаётганди.
Лекин Мўътабар Тожибоева Тошкентда ҳам милиция ходимларининг доимий назоратида бўлишга мажбур бўлаётир.
Озодлик: Мўътабар опа, сизга Тошкентда даволанишингизга рухсат берилдими?
Мўътабар Тожибоева: Ҳа, рухсат беришди. 10 кундан ошиб қолди. Тошкентга келдим ва ҳозир хусусий врачда даволаняпман. Тошкентдаги онкология диспансерига, яъни мени операция қилган жойга бориб текширувдан ўтдим. Улар ҳеч қандай муаммо йўқ, деди. Улардан касаллик тарихимни беришни сўрадим. Улар бу сир сақланадиган ҳужжат экани, шунинг учун ҳеч кимга берилмаслигини айтди. Касаллик тарихини ўзимнинг қўлимга беришни хоҳлашмагани менда шубҳа ва гумонларни яна кучайтирди. Шундан кейин тиббиëт фанлари номзоди Муқаддас Жўраева қўлида даволаняпман.
Озодлик: Демак, Тошкентда, уйда даволаняпсиз.
Мўътабар Тожибоева: Ҳа. Ҳозир соғлиғим оз-моз яхшиланаëтганга ўхшаяпти.
Озодлик: Марғилонда пайтингизда ҳуқуқ-тартибот ходимлари сизга шаҳарга чиқишга ҳам рухсат бермаëтган эди. Тошкентда сизни тинч қўйишяптими?
Мўътабар Тожибоева: Орқамдан жуда кўп машиналарда жуда кўп йигитлар кузатиб юрганига гувоҳ бўляпман. Бундан ташқари, 26 июль куни кечқурун соат 21 дан кейин айнан укам ижарада турган уйга Юнусобод туманининг 15-даҳаси ҳудуд профилактика катта нозири, милиция капитани Ўктам Нусратов келиб зудлик билан кўч-кўронимизни йиғиштириб, уйдан чиқиб кетишимизни талаб қилган. Мен уйга етиб келган пайтимда 2 ëшли набирамгача милиция таянч пунктига олиб кетиш учун кўчага олиб чиқиб ўтирган экан. Унинг шахсан мен учун келганини тушундим. У мен даволаниш пайтида бу хонадонда яшаш учун ундан рухсат олишим, улар менинг бармоқ изларимни олиб, рухсат бериш-бермасликни ҳал қилишини айтди. Мен ўша куни улардан менга нисбатан қилаëтган таъқибни тўхтатишни талаб қилиб расман очлик эълон қилишимни айтдим.
Озодлик: Демак, сиз очлик эълон қилдингиз.
Мўътабар Тожибоева: Ҳа, очлик эълон қилган эдим. Лекин даволовчи врачим келиб менга умуман очлик эълон қилиш мумкин эмаслигини, қувватли овқатлар билан ҳар икки соатда овқатланиб туришим кераклигини айтгандан кейингина овқатланишга мажбур бўлдим.
Озодлик: Нима сабабдан сизни Тошкентда ҳам тинч қўйишмаяпти? Кузатишлар ҳалигача нима сабабдан давом этяпти?
Мўътабар Тожибоева: Тошкентга келганимдан кейин АҚШ элчихонасида АҚШ расмийси билан учрашдим. Кеча Франция элчихонасида Франция ташқи ишлар вазири ўринбосари, унинг турмуш ўртоғи ва вазирликда ишловчи бошқа масъул раҳбарлар билан учрашдим. Бундан ташқари, Швейцария элчиси билан учрашдим. Деярли ҳамма элчихоналар, халқаро ташкилотлар вакиллари билан учрашдим.
Мўътабар Тожибоеванинг айтишича, шу каби учрашувлар чоғида у мамлакатдаги инсон ҳуқуқларининг ҳақиқий аҳволи, жазони ўташ жойларида маҳбусларга бўлаётган муносабатлар, ўзи қамоқда кечирган қийноқ ва хўрликлар ҳақида гапиради. Булар эса ҳукуматга ёқмаслиги ва шунинг учун у доимий назоратда бўлишини таъкидлайди ҳуқуқ фаоли.