Еврокомиссия Россияни ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга чақирди

Европа комиссияси Россияни зудлик билан Грузия ҳудудидаги барча ҳарбий амалиётларни тўхтатишга чақирди.

Шунингдек, бу борада эълон қилинган баёнотда айирмачи Жанубий Осетиядаги можаро ҳануз давом этаётганидан жиддий ташвиш билдирилган.

Маълум бўлишича, Европа комиссияси Жанубий Осетиядаги можародан жабр кўрган фуқароларга инсопарварлик ёрдами кўрсатиш ишларига бир миллион евро маблағ ажратган.