Россия президенти Дмитрий Медведев Грузиядаги ҳарбий амалиётларни тўхтатиш ҳақидаги қарорини эълон қилишдан аввал бу ҳақда Европа Иттифоқига кафолат берди. Бироқ ҳозирча Москва ва Тбилисида жадаллик билан давом этаётган музокараларга бунинг қандай таъсир этиши мавҳум қолмоқда.
Президент Д.Медведевнинг Грузиядаги ҳарбий амалиётлар ўз мақсадига эришгани ва шу сабабли тўхтатилаётгани ҳақидаги баёнотидан аввал Россияда мутлақо муросасизлик кайфияти ҳукм сураётган эди.
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг амалдаги раиси Финляндия ташқи ишлар вазири Александр Стабб билан сўзлашувлардан сўнг Ғарбга қарата кескин баёнотлар қилди.
Унинг билдиришича, ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги ҳар қандай таклифга қарамай, Москва президент Саакашвилли билан ҳеч қандай мулоқот олиб бормайди.
“Таранг вазиятни юмшатиш ва тинч ҳаётни йўлга қўйиш бўйича қадамлар кейинги босқичда белгаланади. Шу ўринда яшириб ўтирмайман, музокара жараёнига Россия томонининг ёндашуви анчайин ўзгаради. Чунки бугунги Грузия раҳбариятига бизнинг мутлақо ишончимиз қолмади”, – деди Россия ташқи ишлар вазири.
Ушбу баёнотдан бир неча соат аввал президент Медведев билан учрашиш учун Москвага ЕИга раислик қилаётган Франция президенти Николя Саркози етиб келди.
Россия қўшинларининг чиқариб юборилишини талаб этиш учун келган Николя Саркози бунинг ўрнига Д.Медведевнинг ҳарбий амалиётларни тўхтатиш ҳақидаги баёнотини олқишлади.
“Россия томонидан адоватни тугатиш борасида қилинган баёнот барчамиз кутган янгилик бўлди. Ҳозир муҳими эълон қилинган ўт очишни тўхтатиш қарорини бажаришдир. Шунингдек, зудлик билан барча томонларни можародан аввалги позицияларга қайтариш режасини ишлаб чиқиш керак”,– деди Николя Саркози.
Айни пайтда Грузия раҳбарияти Россиянинг ҳарбий амалиётларни тўхтатиш ҳақидаги баёнотига ишонмаётганини ва ҳамма нарсага тайёр бўлиб тураётганини айтаётир.
Ҳозир Шарқий Европа давлатларининг камида тўрт раҳбари - Польша, Литва, Украина ва Эстония президентлари Грузия ҳукуматини қўллаб-қувватлаш учун Тбилисига етиб келган. Франция президенти Николя Саркози ҳам Тбилисига боришни режалаштирган.
Брюсселда эса НАТОга аъзо давлатлар вакиллари ёпиқ эшиклар ортида Грузиядаги можаро бўйича альянснинг кейинги қадамларини муҳокама этмоқда. Грузия масаласини мубоҳаса этиш учун Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари 13 август куни Брюсселда йиғилади.