“3 октябрь куни олти томонлама музокалардан сўнг эрилишилган келишувга мувофиқ демонтаж қилинаётган ядровий иншоотлардаги барча ишларни тўхтатишга қарор қилдик. Янги қарор 14 августдан кучга кириб, бу ҳақда барча томонлар олдиндан огоҳлантирилди”,- дея хабар қилди КХДР телевидениеси.
Шимолий Корея Ташқи ишлар вазирлиги Йонбондаги ядровий реактор қайта тикланиши мумкинлигига ҳам ишора қилди.
Расмий Пхеньян фикрича, олти томонлама музокаралардан сўнг эришилган келишувга зид равишда АҚШ ҳукумати Шимолий Кореяни ҳануз терроризмни қўллаб-қувватловчи давлатлар рўйхатидан ўчириб ташламаган.
Бироқ АҚШ томони агар Шимолий Корея ўз ядровий иншоотларида амалга оширилаётган ишларни янада синчковлик билан назорат қилиш механизмига розилик берса, бу давлатни қора рўйхатдан чиқаришини билдирмоқда.