Ўзбекистон бош прокурори мамлакатда содир этилаётган айрим жиноятлар рўйхатга олинмай, терговсиз қолаётганидан гўё хавотирда. Бу ҳақда прокурор очиқчасига ҳеч кимга айтмаган бўлса ҳам айнан шундай мазмундаги қонунга ўзгартириш киритиш лойиҳасини у Сенат муҳокамасига тақдим этди.
Ушбу қонунга биноан, содир этилган жиноятни рўйхатга олмаган ҳуқуқ-тартибот идорасининг ходими жиноий жавобгарликка тортилади.
30 август куни бош прокурор ташаббусини муҳокама этган сенаторлар уни тўлиқ маъқуллаганини тахмин қилиш қийин эмас.
Бош прокурор Рашид Қодиров хизмат вазифасига жиноят содир этилгани ҳақидаги аризаларни қабул қилиш ва қайд этиш кирувчи ҳуқуқ-тартибот идораларининг нопок ходимларини жиноий жавобгарликка тортишни таклиф этган.
Агар фуқаролардан аризаларни қабул қилувчи оддийгина прокуратура ва милиция навбатчиларининг жавобгарлигини ошириш масаласи Сенат муҳокамасига олиб чиқилган бўлса, у ҳолда жиноятларни атайин қайд қилмаслик анчайин жиддий муаммога айланганни айтиш мумкин.
Лекин нега энди жиноят содир этилгани ҳақида айрим даъво аризалари ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан қабул қилинмайди?
Тошкент шаҳри прокуратураси собиқ ходими Арслон Холмуҳаммедовнинг айтишича, бунинг сабаби алоҳида шахсларнинг масъулиятсизлиги билан эмас, балки бутун ҳуқуқ-тартибот тизимининг бузуқлиги билан изоҳланади.
“Бу каби жиноят тизим келтириб чиқариб келаётган оқибат ўлароқ, ривожланишда давом этади. Ўзбекистонда жиноят содир этилганини яшираётган ҳуқуқ-тартибот ходимларининг кўплигини эътироф этиш уятли бир ҳолатдир. Лекин улар бу ишга нима учун қўл уриши ҳақида бош прокурорнинг ўзидан сўраш керак”,- дейди Арслон Холмуҳаммедов.
Гап шундаки, дея гапида давом этади у, бош прокурор республика бўйлаб содир этилган жиноятлар бўйича ҳисоботларни талаб этиб, аввалги йилларга нисбатан жиноятлар сони кўпайган вилоят мутасаддилари ёмон ишлагани учун тўқмоқ ейди.
“Бош прокурор фақатгина жиноятлар сони кўпайиб кетгани учун бир неча бор туман прокурорларини ишдан олган”, – дейди прокуратура собиқ ходими.
Вилоят прокурорлари ва ички ишлар бошқармаларининг раҳбарлари ҳам қўл остидагиларига нисбатан айнан шундай чоралар кўради. Шундай қилиб, жиноятлар сонини камайтириб кўрсатиш талаби туман милицияси навбатчиси даражасигача тушади. Эндиликда жиноятлар ҳақидаги аризани қўлига олиб уни қайд этмаса, айнан мана шу мансаби кичик ходимлар жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин.
Лекин жиноятлар кўзбўямачилик ва статистика учунгина яширилмайди.
“Кўп ҳолларда ҳуқуқ-тартибот идоралари ўз ҳамкасблари ёки бошқа мансабдорлар уларнинг яқинлари томонидан содир этилган жиноятлар ҳақидаги аризаларни қайд этмайди”,- дейди коррупция масаласида кўп қалам тебратган журналист Дилмурод Саййид.
Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идораларига нисбатан қийноқларни қўллаш, намойишларни қонли бостириш ва порахўрлик каби анчайин жиддий иддаолар илгари сурилади. Шунинг учун бош прокурор Сенат муҳокамасига олиб чиққан аризаларни қабул қилувчи навбатчилар гуруҳи томонидан содир этилган қонунбузарликлар ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан содир этилаётган жиноятларнинг кичкина бир бўлаги, холос.