Покистон расмийларининг билдиришича, АҚШга тегишли ҳарбий вертолёт Афғонистон ҳудудидан Покистонга учиб ўтишга уринган, бироқ покистонлик ҳарбийлар огоҳлантирувчи ўт очиб вертолётни ортга қайтишга мажбур қилган.
Хабарларга кўра, мазкур воқеа Покистоннинг қавмлар назоратидаги Жанубий Вазиристон минтақасида рўй берган.
Жорий ой бошида АҚШнинг Афғонистондаги ҳарбийлари Покистон ҳудудида беркинаётгани айтилаётган жангариларга қарши амалиётлар ўтказганди. Бу амалиётларда 20га яқин фуқаро, жумладан, аёллар ва болалар нобуд бўлган эди.
Покистон қўшинлари қўмондони Ашфоқ Каяний ўтган ҳафтада расмий Исломобод хорижлик ҳарбийларнинг Покистон ҳудудида амалиёт ўтказишига йўл қўйилмаслиги тўғрисида огоҳлантирган эди.