http://gdb.rferl.org/FB7BE75C-4CDA-41D9-A4C8-F8E6DF2A9993_w203.jpg --> http://gdb.rferl.org/FB7BE75C-4CDA-41D9-A4C8-F8E6DF2A9993_mw800_mh600.jpg
Президент Каримов 2005 йилда Андижондаги хунрезликларга масъул кўрилган вазирни лавозимидан бўшатди. 17 сентябр куни Каримовнинг фармони билан Ўзбекистон мудофаа вазири Руслан Мирзаев бошқа ишга ўтганлиги сабабли, ўз лавозимидан олиб ташланди. Унинг ўрнига, шу пайтгача вазир ўринбосари ва Жануби-ғарбий ҳарбий округ қўмондони бўлиб келган Қобилжон Бердиев мудофаа вазири лавозимига тайинланди.
Мирзаевнинг ишдан олинишини, июл ойида Когонда қурол-аслаҳа омборхонаси портлаб кетмаганида ёки бир ойдан сўнг Европа Иттифоқи Ўзбекистонга қарши санкцияларни кўриб чиқишни режалаштирмаганида эди, ҳукумат таркибидаги оддий бир кадрлар алмашинуви сифатида изоҳлаш мумкин эди.
Инсон талофатларига сабаб бўлган Когондаги қурол-аслаҳа омборхонасининг портлаши учун, мудофаа вазири лавозимини эгаллаган Мирзаев шахсан масъул қилинганини тахмин қилиш қийин эмас.
Келаси ойда Европа Иттифоқи 2005 йилда юзлаб намойишчилар отиб ташланган Андижон воқеалари сабабли Ўзбекистонга қарши жорий этилган санкцияларни кўриб чиқади.
Европа Иттифоқининг Ўзбекистонга киритган қурол-яроғ эмбаргоси ҳамон ўз кучида қолмоқда. Мазкур воқеаларга масъул кўрилган 12 нафар хавфсизлик идоралари расмийларига нисбатан жорий этилган виза таъқиқи вақтинча тўхтатиб қўйилган. Ушбу мулозимлар рўйхатида эндиликда собиқ мудофаа вазири Руслан Мирзаевнинг исми ҳам бўлган эди. Бироқ Ўзбекистон ҳукумати билан мулоқотни давом эттириш мақсадида Иттифоқ Руслан Мирзаевни шунингдек, Андижон вилоятининг собиқ ҳокими Сайдулло Бегалиев, мудофаа вазирлигининг собиқ мулозимлари Қосимали Аҳмедов ва Исмоил Эргашевларни, виза таъқиқи жорий этилган ўзбек расмийлари рўйхатидан олиб ташлаганди.
Шунга қарамасдан Мирзаевнинг юқори лавозимдан бўшатилиши, Европа Иттифоқи Андижон воқеалари учун масъул билган шахслардан қутилиш сифатида кўрилмоқда, дейди Андижон воқеалари ҳақидаги китоб муаллифи Баҳодир Мусаев.
“Янги мудофаа вазирининг тайинланиши санкцияларнинг бекор қилиниши кутилаётгани билан боғлиқ. Каримов шунчаки ҳукуматни шаънига доғ туширган расмийлардан тозалаётганини кўрсатяпти. Лекин аслида бу воқеаларга биринчи галда жавобгар шахс, унинг ўзидир”, – дейди Баҳодир Мусаев.
Аммо Ўзбекистоннинг янги мудофаа вазири Қобилжон Бердиевнинг номи Европа Иттифоқи рўйхатида бўлмаса ҳам, Андижондаги намойишнинг қонли бостирилишида унинг ҳам қўли борлиги маълум. Зеро, Бердиев Андижондаги намойишни бостиришда бевосита иштирок этган махсус амалиётлар бўйича бригада командири бўлган. Бироқ мустақил сиёсатшунос Тошпўлат Йўлдошев мудофаа вазири лавозимига Бердиевнинг тайинланиши тасодиф эмаслигини айтади.
“Ўзига яқин одамлар албатта катта жиноятга боғлиқ бўлган бўлиши керак. Агар жиноятга боғлиқ бўлган бўлса, улар кўпроқ муте бўлади. Яъни буйруқларни сўзсиз бажарадиган бўлади. Каримовга ҳозирги даврда профессионал, ўйлайдиган, қанақадир ўзича мустақил тадбирлар ўтказадиган одам эмас, балки фақатгина буйруқларни бажарадиган одам керак. Шулардан бири Бердиевдир”, дейди Тошпўлат Йўлдошев.
Октябр ойида Европа Иттифоқи ўзбек расмийларига виза таъқиқини узайтирмаслиги кутилаётган бир пайтда, Андижон воқеалари сабабли халқаро жамоатчилик диққат марказига тушган ўзбек расмийларининг кўпчилиги ўз лавозимидан бўшатилган. Ички ишлар вазири Зокиржон Алматов соғлиғи туфайли истеъфога чиқарилган бўлса, собиқ мудофаа вазири Қодир Ғуломов давлат мулкини талон-тарож қилганликда айбланиб, ишдан ҳайдалган. Бироқ таҳлилчилар, Ғуломов ўзининг Андижон воқеаларига алоқадор эмаслиги ҳақида очиқчасига айтгани ва унинг ғарбга мойиллиги сабабли, Каримовнинг ғазабига учрагани ҳам айтилади. Мустақил журналист ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Абдураҳмон Ташановнинг фикрича, санкциялар бекор қилинганидан сўнг Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи билан кутилаётган яқинлашуви, президент Каримовни мамлакатдаги қатағонлар учун масъул анча салмоқли фигуралардан бири, Миллий хавфсизлик хизмати раҳбари Рустам Иноятовдан ҳам қутилишга мажбур қилади.
«Агар Европа Иттифоқи билан муносабатлар тикланадиган бўлса, ҳукуматимиз бу одамлардан тозаланади. Чунки бу ерда ўзига хос сабаблар бор. Агар ЕИ билан борди-келди йўлга қўйиладиган бўлса, табиийки жамоатчиликда савол туғилади. Кўнгилсиз эслашлар содир бўлиши мумкин. Ëки бўлмаса журналистлар тарафидан
ўша масала қайта қўзғалиши мумкин. Улар таъқиқни бекор қилсалар ҳам бу шахслар Андижон воқеаларини эслатувчи шахслар сифатида уларнинг эсида қолади», дейди Абдураҳмон Ташанов.
Шундай қилиб Андижон воқеалари, Ўзбекистон ҳукумати таркибига ўз таъсирини ўтказмай қолмаётир. Ҳозирча бундай ўзгаришлар асосан мамлакат хавфсизлик идоралари ичида заифроғи ҳисобланган Мудофаа вазирлиги ичида рўй берди. Айни пайтда мудофаа вазири лавозимидан четлаштирилган Руслан Мирзаев режим хизматидан кетган эмас. Хабарларга кўра, бундан буён у Ўзбекистон миллий хавфсизлик кенгаши котибининг ўринбосари лавозимида ўз ишини давом эттиради.