Барадей Теҳронни ҳамкорликка чақирмоқда

Атом энергияси халқаро агентлиги раҳбари Муҳаммад ал-Барадей расмий Теҳронни ҳамкорлик қилишга чақирмоқда.

Халқаро агентлик Эрон ҳукуматидан ядровий қурол ишлаб чиқаришга оид амалга оширган лойиҳалари борасида маълумотларни ошкор қилишни талаб этмоқда.

Шунингдек, Муҳаммад ал-Барадей Атом энергияси халқаро агентлиги аъзоларини Эрон ядровий дастурига оид хавфсизлик хизматлари томонидан қўлга киритилган маълумотларни расмий Теҳронга тақдим этишга рухсат беришга чақирди.