http://gdb.rferl.org/4071F269-1155-41E7-B8F4-0D5F2CDE9EA6_w203.jpg --> http://gdb.rferl.org/4071F269-1155-41E7-B8F4-0D5F2CDE9EA6_mw800_mh600.jpg
Ўзбекистон ўз кўрсаткичларини бир қадар яхшилаган бўлса ҳам, дунёдаги энг коррупциялашган давлатлардан бири бўлиб қолмоқда. Жаҳон бўйлаб коррупцияга қарши курашувчи “Transparency International” ташкилотининг дунё давлатларида коррупция даражасига оид янги ҳисоботида шу ҳақда таъкидланади.
“Transparency International” га кўра, минтақада Россиянинг таъсири ортган сайин Марказий Осиё давлатлари ҳукуматларининг коррупцияга қарши кураш учун сиёсий иродаси сўниб бормоқда. Порахўрлик ва коррупция мамлакатларнинг тобора қашшоқлашувига сабаб бўлаётир.
Энг қашшоқ давлатларнинг нега коррупцияга ботгани, энг бой давлатларнинг эса бу иллатдан нега деярли ҳоли экани борасида ўйлаб кўрганмисиз? “Transparency International” нинг бу йилги ҳисоботи шу ҳақда ўйлаб кўришга етаклайди.
Қизиғи коррупционер ва порахўрлар мамлакат қашшоқ бўлгани сабабли кўпайгани борасида далиллар мавжуд эмас. Балки-да, коррупциянинг ривожланиши мамлакатларнинг қашшоқлашувига сабаб бўлади. “Кейин айнан қашшоқ давлатлар аҳолисига коррупциядан энг кучли зарба етади.”- дейди биз билан суҳбатда “Transparency International” ташкилотининг раиси Хьюгет Лабель.
“Давлатни ривожлантиришга аввалам бор, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳасига, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлашга сарфланиши керак бўлган заҳиралар хусусий даромадга айланган ҳолатларда коррупция гуманитар бўҳронга олиб келди. Коррупция қашшоқликни келтириб чиқармоқда ва одамларни қашшоқликда сақламоқда.”- деди Хьюгет Лабель.
“Transparency International” ҳисоботларида Ўзбекистонни 180 давлат ичида ана шундай энг коррупциялашган, урушдан жабр кўраётган Афғонистон ва Ироқ ёки Африка қитъасининг энг қашшоқ давлатлари билан бир сафда кўриш мумкин.
2008 йил ҳисоботига кўра, Ўзбекистон ўтган йилга қараганда ўз кўрсаткичларини бир қадар яхшилаган бўлса ҳам, бу давлат Шарқий Европа ва Марказий Осиё минтақасида энг коррупциялашган давлат бўлиб қолаётир.
“Ўзбекистон анча қониқарсиз баҳоланган. Кўрсаткичнинг 0.1 га ўсгани жиддий ўзгаришдан дарак бермайди. Умумий манзара ҳамон салбий қолмоқда. Бутун Марказий Осиё минтақасида коррупция улкан муаммо бўлиб қолаётир.”- деди “Transparency International” ташкилотининг Европа ва Марказий Осиё давлатлари бўйича раҳбари Миклош Маршал.
Коррупция даражасининг нега юқорили борасида сўралганда Ўзбекистон расмийлари одатан бу иллатнинг барча давлатлар ҳос эканини таъкидлайди ва “Transparency International” ташкилотини нохолисликда айблайди.
Марказий Осиё давлатларида коррупция даражасининг юқорилигига ўтган йилар давомида анча кўникиб қолинганди. Бироқ Миклош Маршал фикрича, эндиликда Россия таъсирига тушган бу давлатларнинг коррупция ботқоғидан чиқиши янада қийинлашади.
“Аввалги йилларга солиштирганда ҳозир коррупцияга қарши курашиш учун сиёсий ирода камайган. Бу эса минтақада геосиёсий вазиятнинг ўзгараётгани, Россиянинг таъсири ортиб бораётгани ҳамда Ғарбнинг таъсири сўнаётгани билан боғлиқ. Россия ўзи ҳам коррупциялашган давлат сифатида Марказий Осиё ҳукуматларидан ислоҳотларни талаб этмайди. Ғарб давлатларининг сиёсий босимини ҳис этмай қолган бу ҳукуматлар коррупцияга қарши курашиш масаласини четга суриб қўйди.”- дейди М. Маршал.
Коррупцияни жиловлаш учун кучли парламент, ҳалол ишлайдиган ҳуқуқ-тартибот идоралари, мустақил матбуот ва фаол фуқаролик жамияти лозим. Ўзбекистон мисолида Ғарб давлатларининг озгина босими ҳам ҳалақат қилмасди. “Transparency International” ташкилотига кўра, Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш учун лозим бу воситалар бугунги кунда деярли мавжуд эмас.