Жорж Бушнинг таъкидича, агар Конгресс тез фурсатда чора-тадбирлар кўрмаса, АҚШ иқтисодиёти жиддий муаммоларга дуч келади.
“Бу одатий ҳолат эмас. Бозор талаб даражасида фаолият юритгани йўқ. АҚШ молия тизимининг асосий секторлари ёпилиш хавфи остида қолаётган бир пайтда фуқароларнинг иқтисодиётга ишончи йўқолиб бормоқда. Ҳукуматнинг етакчи иқтисодчилари Конгресс тез фурсатда чора-тадбирлар кўрмаса, Америка жиддий муаммоларга дуч келиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирмоқда”,- деди Жорж Буш.
Шунингдек, АҚШ раҳбари ҳукумат режасини муҳокама этиш мақсадида Конгресс етакчилари ҳамда президентликка номзодлар - демократ Барак Обама ва республикачи Жон Маккейнни Оқ уйга таклиф қилди.