Хитой ширкати Ўзбекистонда фаоллашмоқда

Хитойнинг CNPC-Миллий нефть ширкати “Ўзбекнефтегаз” ширкати билан Ўзбекистонда нефт конларини биргаликда ўзлаштириш тўғрисида янги шартнома имзолаганини маълум қилди.CNPC расмийларининг таъкидича, Мингбулоқ нефт конидан йилига икки миллион тонна нефт қазиб олиш режалаштирилган. Маълум бўлишича, ушбу кон 30 миллиондан зиёд нефт заҳирасига эга.
Ҳозирча ушбу шартнома қиймати ошкор қилинмади.