Қаддафий Минскка келди

Беларус президенти Александр Лукашенка Минскда Ливия президенти Муаммар Қаддафий билан учрашади.

Хабарларга кўра, учрашувда президентлар икки давлат ўртасидаги алоқалар ривожи ҳамда бир қатор соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қиладилар.

Минскга келишдан аввал Ливия раҳбари Москвада бўлиб, Россия ҳукумати расмийлари билан савдо-иқтисодий алоқалар ривожи ва ҳарбий соҳадаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилган эди.