Ўзбекистон давлат статистика қўмитасига кўра, жорий йилнинг январь – сентябрь ойларида республика экспорти 62,9 фоизга ўсиб, 10 миллиард АҚШ долларидан ошган.
Бошқача айтганда, Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 40,9 фоизга ўсиб, 15 миллиард 730 миллион долларни ташкил этган. Бу билан ташқи савдо айланмасида ижобий ўсишга эришилган. Яъни Ўзбекистон импорт қилган маҳсулотларига нисбатан қарийиб тўрт ярим миллиард долларлик кўп маҳсулот экспорт қилган.
Статистика қўмитаси маълумотига кўра, Ўзбекистон ташқи савдо айланмасининг 19,1 фоизи Россия, 7,3 фоизи Украина, 6,8 фоизи Қозоғистон, 5,7 фоизи Хитой ва 4,7 фоизи Жанубий Корея ҳиссасига тўғри келган. Бу билан Ўзбекистоннинг асосий савдо ҳамкорлари МДҲ давлатлари бўлиб қолмоқда.
Ўзбекистонлик мустақил таҳлилчи Комрон Алиев фикрича, бунинг сабаби, биринчидан, ҳудудий яқинлик ва собиқ Совет Иттифоқи давридан қолган иқтисодий алоқалардир. Иккинчидан:
- Маълумки, “ШҲТ” ва “Евразес” ташкилотлари мавжуд. МДҲга ҳам Ўзбекистон қўшилган ва бу иттифоқ орқали доимо мулоқот олиб борилади. Яъни турли комиссиялар бор, турли комитетлар бор. Уларда ҳамма вақт муҳокама кетади. Агарда сиз бизга фалон нарсаларни сотаëтган бўлсангиз, ўртада пул айланмаси деб биздан ҳам бирор нарсани сотиб олинг, қабилида иш олиб борилади. Мана шу сабаблар билан Ўзбекистоннинг асосий ҳамкорлари, демак, МДҲ мамлакатлари бўлиб келаяпти. Шу билан бирга охирги вақтдаги сиëсатни ҳам эътиборга олишимиз керак. Яъни охирги вақтда Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ҳимояланмаганлиги ва бошқа турли салбий ҳодисалар туфайли, Ўзбекистоннинг ЕИ мамлакатлари ва АҚШ билан иқтисодий муносабатлари маълум даражада зарар кўрди.
Ўзбекистонлик мустақил таҳлилчи Малик Абдураззоқов Ўзбекистон ўзининг асосий ташқи савдо ҳамкори Россияга асосан хом-ашё экспорт қилмоқда, томонлар ўртасидаги савдо ҳажмининг оз қисмини тайёр маҳсулотлар ташкил этади деган фикрда:
- Бу хом-ашë фақат. Россия Ўзбекистондан асосан нефт, газ, пахта ва мевалар олиб кетаяпти. Хабарингиз борки, охирги пайтда Ўзбекистонда Россия компаниялари томонидан анча конлар қазилди. Асосан хом-ашë олиб чиқиб кетилаяпти-да. Бунга хурсанд бўлиш керак эмас, дейди ўзбекистонлик мустақил таҳлилчи.
Статистика қўмитаси маълумотига кўра, Ўзбекистон ташқи савдо айланмасининг 4,6 фоизи Швецария, 4,4 фоизи Туркия, 3,2 фоизи Эрон, 2,5 фоизи Афғонистон, атиги 2,3 фоизи Германия ҳиссасига тўғри келади. Бир неча йил олдин Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги савдо айланмаси ҳозиргига нисбатан анча баланд эди. 2008 йилда бу кўрсаткич пасайишининг боиси нима?
Комрон Алиев буни шундай изоҳлади:
- Биринчи навбатда бу менинг ўзим учун ҳам таажжубли. Масалан¸ Германия туркий давлатлар билан, исломий давлатлар билан доимо яхши муносабатлар олиб боради. Худди шунингдек, Германия билан Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар ҳам унақа ҳеч вақт ëмон бўлган эмас. Германия фирмалари Ўзбекистонда анчагина фаоллик кўрсатишади.
Бизга айниқса ўрта ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича Германия банклари томонидан маълум кредитлар ажратилганлигини эслашимиз мумкин. Ана ўша кредитлар асосида ҳам ўз вақтида Германия билан савдолар анча яхши олиб борилар эди. Германия технологиялари¸айниқса¸ қурилиш соҳасида Ўзбекистонда анча кенг ўрин топган. Лекин охирги вақтда бу муносабатларнинг пасайиб кетишига маълум воқеалар сабаб бўлган.
Шу билан бирга маълумки, Европа тикланиш ва тараққиëт банки билан Ўзбекистоннинг муносабати кескин равишда ëмонлашди. Мана шу сабабли улар томонидан берилаëтган кредитлар... уларнинг кредитлари орқасидан одатда уларнинг фирмалари ва корхоналари кириб келади ва кредит бўлмагандан кейин бу ташкилотларнинг ҳаракатлари ҳам пасайган бўлиши мумкин¸ -дейди Комрон Алиев.