Обама ва Олмерт тинчлик жараëни ҳақида сўзлашди


Исроил бош вазири Эхуд Олмерт ва АҚШнинг янги сайланган президенти Барак Обама телефон орқали Фаластин-Исроил тинчлик музокараларининг истиқболини муҳокама қилди.

Эхуд Олмерт маъмуриятига кўра, томонлар тинчлик жараёнини жадаллаштириш зарурлигини алоҳида қайд этганлар.

Пайшанба куни Оқ уй маъмурияти Жорж Буш президентликдан кетгунга қадар Исроил ва Фаластин ўзаро тинчлик шартномасига эриша олмаслигини тан олган эди.