Бағдодда яна портлашлар рўй берди

Бағдодда содир этилган портлашлар оқибатида камида 28 киши нобуд бўлди, 40дан зиёд фуқаро тан жароҳати олди.

Хабарларга кўра, портлашлар пойтахтнинг Адҳамия туманида гавжум кўчаларнинг бирида содир этилган. Гувоҳларнинг билдиришича, даставвал автобусга ўрнатилган бомба мосламаси портлаган.

Воқеа жойига одамлар тўпланган маҳал у ерда худкуш аёл ўзини портлатиб юборган.