Бин Ладин жон сақлашга уринмоқда

АҚШ Марказий разведка бошқармаси раҳбарига кўра, Усама бин Ладин "Ал-Қоида"га бевосита раҳбарлик қилмаётган бўлиши мумкин. Бироқ мазкур террорчи гуруҳнинг АҚШ хавфсизлигига таҳдиди сақланиб қолмоқда.

Вашингтонда қилган чиқиши чоғида Michael Hayden: “Усама бин Ладин Афғонистон-Покистон чегара чизиғидаги олис минтақада яширинган бўлиши мумкин”, деди.

Марказий разведка бошқармаси раҳбарига кўра, "Ал-Қоида" раҳбари "ўз жонини сақлаб қолиш учун қаттиқ ҳаракат қилаяпти", лекин уни тутиш АҚШ кучларининг устивор вазифасидир.

Hayden, шунингдек, "Ал-Қоида" ўз фаолиятини Африка ва бошқа қитъаларда, жумладан, Яман ва Покистонда кучайтирди, деди.