Франция президенти Николя Саркозининг фикрича, эндиликда АҚШ долларига "жаҳоннинг ягона валютаси", деб қарамаслик керак.
Европа Иттифоқига раислик қилаётган мамлакат президенти доллар масаласини жаҳоннинг энг яхши ривожланган 20 давлати раҳбарларининг 15 ноябрь куни Вашингтонда бўладиган учрашувида кўтармоқчи. Мазкур саммитда глобал молиявий инқироз муҳокама қилинади.
АҚШ доллари Иккинчи жаҳон уруши тугаганидан буён бутун дунёда тан олинадиган ягона валюта бўлиб келади. Бироқ Саркозининг фикрича, 1945 йил учун маъқул бўлган иш бугунга келиб тўғри, деб тан олинмаслиги мумкин.