Қирғизистон мухолифати қурултой ўтказди

Қирғизистоннинг Талас шаҳрида мухолифатдаги Халқ Инқилобий қўмитасининг қурултойи бўлиб ўтди.

Унда мамлакат президентини ҳокимиятдан четлатиш масаласи муҳокама қилинди.

Кузатувчиларга кўра, қурултой ишида бир ярим минг делегат иштирок этган. Инқилобий қўмита раҳбари Азимбек Бекназаровнинг Озодлик радиосига айтишича, ушбу қурултойда ҳукуматга ишонч ёки ишончсизлик билдириш масаласи ҳам муҳокама қилинган.

Инқилобий қўмита делегатларга президент Бақиевни ҳокимятдан четлатишнинг сайлов ёки инқилобий услубидан бирини танлаш таклифини киритган. Қурултой делегатларининг кўпчилиги президентни инқилобий йўл билан ҳокимиятдан четлатиш таклифини қўллаганлар.

Инқилобий қўмита қурултойида Қирғизистон бирлашган мухолифатидан ташқари барча мухолиф партия раҳбарлари иштирок этдилар.