Германиянинг NDR телеканали Ўзбекистонда матбуот эркинлигини бўғувчи репрессив ҳукумат ва уни оқлашга ҳаракат қилаётган Германия ҳамкорини фош этди; Озодлик радиоси Қозоғистонда энг профессионал оммавий ахборот воситаси, Қозоқ хизматининг веб-сайти эса мамлакатдаги энг яхши интернет нашри сифатида тан олинди.
Яхши бузоқ икки онани эмади...
Германиянинг NDR телеканали Ўзбекистонда матбуот эркинлигини бўғувчи репрессив ҳукумат ва уни оқлашга ҳаракат қилаётган Германия ҳамкорлари ҳақидаги танқидий лавҳани намойиш этди.
Шу муносабат билан¸ Ғарб давлатларидан маблағ олиб¸ Ўзбекистонда эркин матбуотга қарши чиқаётган Гулнора Бобожонова немис журналистларининг диққат назарига тушди.
Бобожонова Ўзбекистонда журналистларни қайта тайёрлаш халқаро марказининг директори ва “Немис тўлқини” радиосининг Ўзбекистондаги ҳамкоридир.
Озодлик саволларига жавоб берар экан, Бобожонова немис журналистларини ўзига қарши бўҳтон тарқатаётганликда айблади.
Гулнора Бобожонованинг журналистларни қайта тайёрлаш халқаро маркази Ғарб грантлари ҳисобига фаолият юритади. Марказ ёш журналистлар учун трейнинг (training) ва семинарлар уюштириб келади.
Марказ раҳбари Гулнора Бобожонованинг Ўзбекистон ҳукуматини оқлашга ҳаракат қилиши ва ҳатто¸ ҳукумат кўрсатмаси асосида фаолият олиб бориши кўпчилик журналистларга кўпдан таниш ҳолат.
Бироқ¸ унинг мустақил журналистларга қарши билдирган фикрлари¸ Бобожонова фаолиятини молиялаштириш қанчалик мақсадга мувофиқлиги борасидаги саволларни пайдо қилди ва Германиянинг матбуот муаммоларини ёритувчи ягона NDR телеканали бу саволларни ўртага ташлади.
Немис журналисти Гита Датта ўз лавҳасида Ўзбекистонни кўп йилдан буён идора қилаётган Каримов режими остида содир бўлган даҳшатли воқеалар ҳақида гапиради. Филм давомида у жумладан¸ Андижон воқеаларини ва шу воқеалар ортидан мустақил журналистларнинг таъқиб остига олингани¸ ҳамда таниқли ўзбек журналисти Алишер Соиповнинг ўлдирилишини тилга олади.
Каримов режими билан Германия ҳукуматининг ҳамкорлик қилиши ҳам кўпчиликка маълум, дейилади лавҳада. Бироқ бу лавҳадан кўзланган мақсад¸ мамлакатдаги матбуот эркинлиги соҳасидаги аҳволни ошкор этиш бўлган¸ - дейди Гита Датта Озодлик билан суҳбати давомида.
- Германияда ҳукумат томонидан молиялаштириладиган¸ йирик медиа ташкилот ҳисобланадиган “Немис тўлқини”¸ журналистларнинг таъқиб этилишига дахлдор ҳамкорга эгалигини фош қилдик. Гулнора Бобожонова давлат телевидениесига интервью бериб, хориждан туриб ишлашга мажбур бўлаётган журналистларга қарши маломатлар ёғдирди. Ваҳоланки, у Ғарбдан олинган грантлар ҳисобига фаолият олиб боради¸ – деди Датта хоним.
Гулнора Бобожонова Озодлик радиосига қарши тайёрланиб¸ бир неча бор Ўзбекистон бўйлаб намойиш этилган махсус кўрсатувда журналистик этика борасида халқаро журналистларга дарс беришга уринди.
Айрим журналистлар унинг халқаро анжуманларда Ўзбекистондаги вазиятни мақтаб чиққанини эслайди. Бироқ ҳеч ким ҳеч қачон унинг оғзидан қамоққа ташланган журналистлар ҳимояси учун бирор гап эшитмаган.
Немис журналистларини “Гулнора Бобожонова ўзи ким томонда, эркин ва мустақил журналистлар томонидами ёки уларни таъқиб этаётган ҳукумат томонида?” - каби савол қийнади. Бу саволни мен шахсан Бобожоновага бердим.
- Ҳеч қандай исботсиз исталган одамни исталган нарсада айблаш мумкин экан. Лекин менинг ҳурматим бор ва мен ўз ишимни давом эттиряпман. Менинг виждоним пок. Ит ҳурар, карвон ўтар¸ дейишади-ку. Бирдан ҳеч нарса ўзгариб қолмайди. Москва ҳам бирдан қурилмаган¸ – дейди Гулнора Бобожонова ўзига нисбатан билдирилаëтган танқидларга жавобан..
Суҳбатдошимизнинг кейинги гаплари тобора мамлакат телевидениесидан ёғилаётган ташвиқот шиорлар каби янгради.
Мамлакатдаги сўз ва матбуот эркинлигининг ночор аҳволи ҳаммага маълум бир шароитда¸ у республикада кенг нишонланаётган БМТ инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганининг 60 йиллигига бағишланган тадбирлар ҳақида гап очди.
- Мана инсон ҳуқуқлари дейишади, лекин инсон ҳуқуқлари бу йили яна қаерда шунчалик кенг нишонланаяпти!? Бу йил қанча тадбирларни ўтказдик, шу бўйича. Инсон ҳуқуқлари бўйича мактабларда ҳам ўқитилаяпти, журналистлар учун бу ундан ҳам муҳим¸ - дейди суҳбатдошимиз.
Гулнора Бобожоновага кўра¸ Ўзбекистон қамоқхоналаридаги мустақил журналистлар¸ аслида ўз фаолияти учун қамалмаган экан. Бироқ Бобожонова хоним¸ уларни шахсан танимаслигини рўкач қилиб¸ бу мавзуда ортиқ тўхталишни истамади.
Унинг ташкилотига Ўзбекистонда матбуот эркинлигини ривожлантириш учун ажратилаётган маблағлар ҳақида сўраганимизда, Бобожонова умуман пул олмай ишлаётганини айтди.
- Бизнинг грантларни еб ётганимиз ҳақидаги гаплар мутлақо бемаъни гаплардир. Деярли пулимиз йўқ. Барча маблағлар иш учун сарф қилинади ва грант берувчи ташкилотлар пулни бизга бевосита бермайди. Пулларга бизнинг умуман алоқамиз йўқ¸ - деди Бобожонова.
Албатта¸ бу гапларни ҳам жиддий шубҳа остига оладиганлар кўп. Бироқ¸ шубҳа остига олиб бўлмайдаган бир ҳақиқат шуки, агар Гулнора Бобожонованинг ташкилоти ҳақиқатан ҳам журналистларни ҳимоя қилиб, Ўзбекистонда ҳақиқий сўз эркинлиги учун курашганида¸ бундай ташкилот Ўзбекистонда аллақачон ёпиб юборилган бўларди.
Озодликнинг қозоқча сайти - Қозоғистонда энг холис ахборот манбаи деб топилди
Озодлик радиосининг қозоқ хизмати Қозоғистонда энг профессионал оммавий ахборот воситаси, хизматнинг веб-сайти эса мамлакатдаги энг яхши интернет нашри сифатида тан олинди. Айни пайтда¸ мамлакатда содир бўлаётган воқеалар бўйича холис ахборот тарқатишга ҳаракат қилаëтган Озодлик радиосининг қозоқ хизматига ҳукумат босими ҳали-ҳамон давом этаëтир.
Мавзуни Олмаотадаги мухбиримиз Комила Собирова ўрганди.
19 ноябр куни Озод Европа/Озодлик радиосининг қозоқ хизмати бўлмиш «Азаттиқ» радиоси ҳар йили Қозоғистонда ўтказиладиган AWARD.KZ Миллий интернет танловида икки йўналиш бўйича ғолиб деб топилди.
Ушбу танловда KZ домени остида фаолият юритадиган мингга яқин оммавий ахборот воситаларининг интернет сайтлари иштирок этдилар.
Гарчи Қозоғистон ўзига қўшни бўлган давлатлар орасида сўз эркинлиги нисбатан эркин бўлган давлат ҳисобланса-да, мамлакатда содир бўлаётган воқеаларни холис ва объектив ёритишга ҳаракат қилаётган оммавий ахборот воситаларининг ҳукумат томонидан босим остига олиш ҳоллари ҳали ҳам мавжуд.
“Азаттиқ” радиоси бош муҳаррири Амангельди Мирзабек радионинг ана шундай оммавий ахборот воситалари сирасига кириши ҳақида гапиради.
- «Азаттиқ» радиосида ишлаш жуда қийин. Журналистларимиз бирор-бир маълумотни жуда қийинчилик билан қўлга киритадилар. Масалан, бирор расмий идорага қўнғироқ қилиб, “Азаттиқ” радиосидан эканимизни айтиб, бирор маълумот сўрасак, бизга кечроқ қўнғироқ қилинглар, деб телефон гўшагини қўйиб қўйишади, сўнг эса гўшакни кўтаришмайди.
Журналистларимизни ҳукумат томонидан ўтказиладиган расмий матбуот анжуманларига қўйишмаган пайтлар ҳам бўлган. Давлат амалдорлари ўзларини бизнинг журналистлардан олиб қочиб, радиомизга интервью беришдан бош тортадилар, - дейди “Азаттиқ” бош муҳаррири.
Бундан бир неча йил аввал “Азаттиқ” радиосининг Остонадаги мухбири касбий фаолияти учун номаълум кишилар томонидан дўппослаб кетилган эди. Ўтган йили эса радио журналистлари мамлакатдаги митингларни ёритиш вақтида маҳаллий ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан қўлга олиниб, бир неча соат тергов қилинган эди.
“Азаттиқ” радиосининг бош муҳаррири ҳукумат томонидан радио фаолиятига қўйилаётган тўсиқлар ҳақида гапираркан, жумладан, йил бошида радио веб саҳифасининг тўсиб қўйилганига алоҳида тўхталди:
- “Азаттиқ” радиоси сайтининг тўсилиши техник сабаблар туфайли юзага келди, дейиш мантиққа тўғри келмайди. Негаки¸ ўша пайтда “Азаттиқ”дан бошқа деярли барча сайтлар очилаётган эди. Давлатга тегишли бўлган ОАВ ларнинг сайтлари ҳақида гапирмаса ҳам бўлади, чунки улар фаолиятига ҳеч вақт тўсиқ қўйилмайди. Йил бошида “Азаттиқ” сайти мамлакат ичида очилмаётган эди. Ҳозир очилаяпти, аммо вақти-вақти билан сайтимиз блокировка қилинади, - дейди Амангельди Мирзабек.
Қозоғистонда “Азаттиқ” радиоси ва унинг ходимлари фаолиятини чеклаш ҳолатлари мавжудлигига қарамай, радио мамлакатда содир бўлаётган воқеаларни доимгидек холис ёритишда давом этмоқда, дея қўшимча қилади бош муҳаррир.
- Ўқувчиларимиз олдидаги масъулиятни доим ҳис қилиб турамиз. Бу масъулият ҳисси бизда аввалдан бўлган. Аввалига жуда қийин бўлди, янги сайт ишга тушган кунлари эртадан кечгача ишладик. Жуда топилиши қийин бўлган маълумотларни йиғдик.
Энди ҳам қўл қовуштириб ўтирмоқчи эмасмиз, воқеаларни қандай холис ва объектив ёритиб келган бўлсак, бундан буён ҳам ишни шу тахлит давом эттираверамиз, дейди Озод Европа/Озодлик радиоси қозоқ хизмати интернет сайти бош муҳаррири Амангельди Мирзабек.