Бангкокда тартибсизликлар давом этаяпти

Чоршанба куни эрталаб Бангкокда содир бўлган иккита портлашда камида тўрт киши жароҳатланди. Таиланд пойтахтида тартибсизликлар давом этмоқда.

Сешанба куни аксилҳукумат норозилик намойишининг иштирокчилари пойтахт аэрпортига бостириб киргани боис барча рейслар қолдирилди.

Куннинг биринчи ярмида Бангкок кўчларида намойишчилар ва ҳукумат кучлари ўртасидаги тўқнашувда отишма товуши эшитилди. Тўқнашувда ўндан зиёд одам жароҳатланди.

Намойишчилар Бош вазир Сомчаи Ваонгсаватнинг истеъфосини талаб қилишмоқда. У 2006 йилдаги ҳарбий тўнтаришда ҳокимиятдан четлаштирилган собиқ бош вазир Тахсин Шинаватра билан яқин алоқаларда айбланмоқда.