Турк муҳандислари озод қилинди

Туркия Ташқи ишлар вазирлиги вакилларига кўра, октябр ойида Афғонистонда ўғирлаб кетилган туркиялик уч инженер озод қилинган.

Туркиялик муҳандислар Хўст вилоятидаги лойиҳа устида ишлаётган маҳал номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилган эди.

Сўнгги пайтда Афғонистонда хорижлик фуқароларни ўғирлаш ҳолатлари кўп кузатилмоқда. Аксар ҳолатларда хорижликлар катта товон пули эвазига гаровгирлар томонидан озод этилмоқда.