Евроосиë Иқтисодий Ҳамжамиятининг 25 ноябр куни Санкт-Петербургда ўтган йиғинида гуруҳдан чиқaëтган Ўзбекистондан аъзолик бадалларини тўлаб қўйиш сўралди.
Айтилишича¸ 2006 йилдан буён аъзолик бадалларини тўлалигича тўламай келган Ўзбекистон қарзи қарийб 32 миллион рублни ёки бир миллион 160 минг долларни ташкил этaди.
Ўзбекистоннинг ташкилот олдидаги давлат миқёсида арзимас қарзини тўлаб юборишига шубҳа қилмаса ҳам бўлади. Ислом Каримовнинг ташқаридан қарз олиш ва қарздор бўлишни яхши кўрмаслиги кўпчиликка маълум.
Ўзбекистоннинг аввал ҳам бир неча ташкилотдан чиқиб кетганини инобатга олиб¸ унинг навбатдаги ташкилотни тарк этиш важларини ҳам бир четга суриб қўйсак бўлади. Ҳар қалай бу ташкилотни ҳеч ким самарали деб иддао қилаётгани йўқ. Ўзбекистон шу йўл билан Россиядан узоқлашиб¸ Ғарга яқинлашаётгани ҳам ҳозирча амалда ўз исботини топмади.
Балки Ўзбекистон қарорида режимнинг феъл-атворида анча чуқуроқ ўрнашган сабаблар яширингандир. Каримов ташқи сиёсатини айнан шу омиллар белгилаб турмаётганмикан? Мустақил шарҳловчи Санобар Шерматова саволнинг шу тариқа қўйилиши анча ўринли деб ҳисоблайди.
- Менимча бу Ўзбекистон ташқи сиёсатининг айрим принциплари билан боғлиқ. Ўзбекистон кўптомонлама муносабатларни назарда тутувчи интеграцион тузилмалар доирасида¸ бу тузилмалар бошида Россиянинг бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъий назар¸ жуда қийин ҳамкор ҳисобланади. Унинг Россияга қарши ГУАМ ташкилотидан чиқиши бунга бир мисол. Гап шундаки, Ўзбекистон барча ташкилотлардан дарров амалий натижаларни кутади. Лекин постсовет ҳудудида ташкил этилаётган ҳеч бир ташкилот шунчаки самарали бўла олмайди¸ – дейди таҳлилчи.
Бир томондан пост-совет давлатлари Совет Иттифоқи давридаги иқтисодиётни бошқариш усулига қайта олмайди, бошқа томондан улар бозор иқтисодиёти шаклланмаган шароитда замонавий усулда ҳам бир-бири билан самарали ҳамкорлик қилолмаётир.
Санобар Шерматовага кўра, бу давлатларнинг бошқарув табияти бир-бирларидан айри мавжуд бўлиш хусусиятига эга.
- Пост-совет ҳудудида¸ асосан қаттиққўл¸ авторитар бошқарувли давлатлар интеграцияга киришяпти. Лекин аслида улар шундай ташкил этилганки¸ улар ҳеч қачон интеграциялаша олмайди. Бу давлатлар иқтисодий сиëсати сифати либерал иқтисодиётга эга Европа давлатларидан мутлақо фарқ қилади. Ўзбекистон буни яхши билади ва ЕврАзЭС га ўхшаган ташкилотлар ҳеч қандай самара бермаганидан кейин, уларга аъзолик бадалини тўлашдан ва ташкилот анжуманларида қатнашишдан шунчаки мантиқ кўрмайди¸ - дейди Шерматова.
Ўзбекистонни минтақадаги интеграцион тузилмаларидан доимо чўчитиб турувчи яна бир омил унинг ўз суверенитетини йўқотиб қўйишдан қўрқишидир. Зеро, кўптомонлама ҳар қандай муносабатлар эркинликни тулалигича олиб қўймаса ҳам, қисман суверенитетдан воз кечишни назарда тутади. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон кўп томонлар алоқалардан кўра, икки томонлама муносабатларга устуворлик беради, дея гапида давом этади суҳбатдошимиз.
- Кўптомонлама муносабатлар ташкилотни мустаҳкамлаш учун давлатлардан айрим манфаатларини қурбон қилишни талаб қилса, икки томонлама муносабатларда ҳар бир давлат анча эркинликка эга бўлади. Истаса¸ ўзига қулай соҳаларда ҳамкорлик қилади, ўзига қулай бўлмаган соҳада эса ҳамкорликни тўхтатади ёки айни ҳамкорликни бошқа давлат билан давом эттираверади¸ - дейди Санобар Шерматова.
Кузатувчилар¸ одатда президент Каримовнинг алоҳида давлат раҳбари билан учрашувлари анча очиқ ва самимий руҳда ўтишини қайд эта туриб¸ МДҲ ва бошқа ялпи учрашувлар доирасида Каримовнинг кўп ҳолларда сояда қолиб кетиши ва ҳатто баъзи раҳбарлар билан қаттиқ тортишиб қолиши кўзга ташланишини қайд этадилар.
Ўзбекистоннинг халқаро ташкилотларда кўп қола олмаслиги Каримовнинг шахсий феъл-атвори билан ҳам боғлиқ эмасмикан?
- Айтмасам ҳам¸ Каримовнинг хаактери жуда оғирлиги ҳаммага маълум. Унинг шахсияси оғир ва бу раҳбар билан ишлаш жуда қийин. Унинг амбициялари ва эътирозлари жуда кўп. Лекин унинг ҳамкасбларини ҳам фаришта деб атамаган бўлардим. Ҳар бир давлат ўз миллий манфаатларига асосан иш олиб боради¸ бу манфаатлар эса кўп ҳолларда кесишмайди.
Албатта¸ давлат раҳбарининг характери давлат бошқарувида ўз аксини топади. Лекин ташқи сиёсатни давлат раҳбарининг характери тўлалигича белгиламайди¸ – дейди Санобар Шерматова.