Ҳиндистоннинг молиявий маркази ҳисобланмиш Мумбай (собиқ Бомбей) шаҳрида қуролланган кишилар уюштирган бир нечта ҳужумда камида 80 одам нобуд бўлди, 200 дан ортиғи жароҳатланди.
Ҳужумчилар бир пайтнинг ўзида иккита йирик меҳмонхона, вокзал ва бошқа гавжум жойларга қуроллар ва гранаталар билан ҳужум қилди.
Расмийларга кўра, қуролланган гуруҳ иккита меҳмонхонада одамларни гаровга олган. Улардан бирида - Мумбайнинг энг йирик Тожмаҳал меҳмонхонасида ёнғин чиққан.
Полиция бир нечта жойга биқиниб олган ҳужумчиларга қарши амалиётни бошлади.
Ҳужум учун масъулиятни таниш бўлмаган Деччан Мужоҳиддин гуруҳи ўз зиммасига олганини хабар қилди Ҳиндистоннинг Пресс Траст агентлиги.
Кейинги йилларда Ҳиндистонда амалга оширилган ҳужумларда исломий жангарилар ёхуд ҳинду экстремистлари айбланган.