Ҳиндистон молия маркази Мумбайдаги ҳашаматли меҳмонхоналарга уюштирилган қуролли ҳужум оқибатида 100 дан ошиқ одам нобуд бўлди.
Маҳараштра штати котиби ўринбосари Прадип Индалкарнинг ахборот агентликларига айтишича¸ пайшанба маҳаллий вақт билан 12 га қадар ҳужумлар оқибатида 101 одамнинг ўлгани¸ 314 тасининг жароҳат олгани қайд этилган. Бу рақамлар эса¸ расмийга кўра¸ кун давомида яна ошиши мумкин.
Чоршанба тунда Мумбайдаги асосан ғарбликлар тўхтайдиган Оберой ва Тож Маҳал меҳмонхоналарига бостириб кирган қуролли гуруҳ ўз мақсади АҚШ ва Британия фуқароларини гаровга олиш ниятида эканини очиқ билдирган.
- Меҳмонхонага бостириб киргач¸ қуролланган ëш йигитлар ҳаммадан жойидан қимирламаслик ва қўлларини кўтаришни талаб қилдилар. Сўнгра АҚШ ва Британия фуқароларидан олдинга чиқишни сўрадилар. Менга дўстларим¸"қаҳрамонликнинг мавриди эмас¸ жим ўтир", дейишди ва мен жойимдан жилмадим¸ - дейди Оберой меҳмонхонасидаги британияликлардан бири Алекс Чамберлайн.
Оберой ва Тож маҳал меҳмонхонасига кўп ўтмай Ҳиндистон полициясининг терроризмга қарши курашувчи махсус бўлинмалари етиб келгач¸ ўртада кучли отишма юзага чиққан. Айни пайтда¸ юз берган кучли портлашлар ва ëнғин ҳам¸ қурбонлар сонининг ошишига сабаб бўлган.
Мумбай расмийларига кўра¸ тўқнашувлар давомида камида 11 полициячи нобуд бўлган.
Оберой ва Тож Маҳал меҳмонхонаси билан бир пайтда Мумбай темир йўл вокзали¸ гавжум кафелардан бири ҳамда асосан яҳудийлар яшовчи уйда ҳам портлашлар содир этилди.
- Мен ëнимда олти шеригим¸ хусусан онам билан қишлоққа кетиш учун поезд кутаëтган эдик. Гитанжали экспресс поездига чиқай деб турганимизда¸ юкларимиз ëнида кучли портлаш содир бўлди. Мен ва хотиним сумкаларимизни олишга уринаëтганда¸ хотинимга ўқ тегди¸ - дейди зўравонлик шоҳиди бўлган йигит Ройтерс мухбирига.
Гарчи қуролли гуруҳ ўз асосий нишони АҚШ ва британияликлар эканини дарҳол эълон қилган бўлса-да¸ қурбонларнинг аксари маҳаллий аҳоли вакилларидир.
Ҳозирча иккала меҳмонхонада нобуд бўлганлардан олтитасининг хориж фуқароси экани тасдиқланди. Улар орасида бир Британия¸ бир Австралия ва бир Япония фуқароси борлиги айтилмоқда.
Оберой ва Тож маҳал меҳмонхоналарида ҳужумкор гуруҳ ҳали-ҳамон хорижликларни гаровда ушлаб тургани боис¸ махсус кучлар билан қуролли гуруҳ ўртасидаги отишма давом этаëтир.
Бутун дунë нигоҳи Ҳиндистондаги террор ҳужумига қадалган бир бир пайтда¸ ҳукмрон Бирлашган прогрессив иттифоқ раҳбари Сония Ганди мумбайликларни саросимага тушмасликка чақирди.
- Мумбайдаги пасткашларча қилинган террор ҳужуми қўрқоқлар иши ва у энг қаттиқ шаклда қораланиши лозим. Бу шавқатсиз қирғинда кўпдан-кўп бегуноҳ одамлар ўлди ва яраланди. Мен мумбайликларни ҳозирги синов кунлари осойишталик ва қатъиятни сақлашга чақираман ¸ - деди ҳукмрон иттифоқ етакчиси Сония Ганди.
Айрим Ҳиндистон нашрларининг билдиришича¸ айни пайтда учта жойга уюштирилган қуролли ҳужум учун ҳозирга қадар деярли маълум бўлмаган Деккан Мужоҳиддин гуруҳи маъсулиятни зиммасига олган ва бундай даъвони электрон мактуб орқали аксар маҳаллий ахборот агентликларига тарқатган.
Аммо ҳиндистонлик сиëсий таҳлилчилар¸ бундай яхши уюштирилган ва кенг кўламли ҳужумнинг¸ авваллари ҳам шунга ўхшаш хуружлар қилган Лашкари тайиба гуруҳи иши эканини тахмин қилмоқдалар.
Шарқий Покистон ва Кашмир водийсида минглаб тарафдорларига эга мазкур қуролли гуруҳ¸ Ҳиндистонга қарши жиҳод эълон қилган ва у АҚШ томонидан жаҳондаги террорчи гуруҳлар рўйхатига киритилган.
Ғарб ҳукуматлари ва БМТ Мумбайдаги қуролли ҳужумларни кескин қораладилар ва террорчиликка қарши кураш янги куч билан давом этажагини билдирдилар.